“Ўзбекнефтгаз”: Акциз солиқ ставкаларининг ўзгариши сабабли нефть маҳсулотларининг улгуржи ва чакана нархи ошади

Бош саҳифа Русский

Маълумки, 2020 йил 1 майдан бошлаб автомобиль бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган бўлиб, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида (АЁҚШ) автомобиль бензини чакана нархи рақобат шароитида, яъни бозор конъюнктурасидаги талаб (харидорлар қанча сотиб олиши) ва таклифдан (биржа савдоларига қанча бензин қўйилган) ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан келиб чиққан ҳолда, эркин шаклланмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг ““2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ–659-сон Қонунига мувофиқ қуйидаги нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 февралдан ўзгартириш ва қўшимча киритилмоқда:

Нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– 1 тонна Аи-80 бензини: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

– 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали бензини: амалда – 250 000 сўм, 1 февралдан – 275 000 сўм (ўзгариш 25 000 сўм ёки 10%);

– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 200 000 сўм, 1 февралдан – 240 000 сўм (ўзгариш 40 000 сўм ёки 20%);

– 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 180 000 сўм, 1 февралдан – 216 000 сўм (ўзгариш 36 000 сўм ёки 20%).

Якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– 1 тонна бензин: амалда – 378 480 сўм, 1 февралдан – 465 530 сўм (ўзгариш 87 050 сўм ёки 23%);

– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 346 275 сўм, 1 февралдан – 425 918 сўм (ўзгариш 79 643 сўм ёки 23%).

Юқоридаги ўзгаришлар Аи-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 110 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|