“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида бурғиланган янги қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, конларда янги қудуқлар ҳам бурғиланмоқда.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги 214-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам ўз натижасини берди.

Бурғилаш ишлари тугатилгандан сўнг, қудуқнинг 2948–2792 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқнинг устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда

Маълумот учун: "Алан" кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|