“Ўзбекнефтгаз”: “Алан” конида табиий газ ва конденсат олинадиган қудуқ очилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш бараборида, конларда янги қудуқлар ҳам бурғиланмоқда.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Алан” газ конденсат конидаги 215-сонли қудуқда амалга оширилган бурғилаш ишлари ўз натижасини берди.

Ушбу қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2783–2950 метр оралиғига фильтр туширилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш, уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: Алан кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|