“Ўзбекнефтгаз”: Йил якунига қадар “Алан” конида 14 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Алан” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1977 йилда очилган. Геологик қидирув ишлар натижасида коннинг газ уюми денгиз сатҳидан 2442 метрдан 2798 метргача пастда жойлашган.

Конни ишлатиш 1979 йилда “Култак” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 2 та қидирув қудуқларини (№2, 5) ишлатиш билан бошланган.

1997 йилда ушбу конда 4 та технологик тизимдан иборат Газни комплекс тайёрлаш қурилмаси қуриб ишга туширилди.

2013 йилда Газни комплекс тайёрлаш курилмаси технологик тармоқларига табиий газ таркибидаги суюқ углеводородларни максимал даражада ажратиш ва кўпайтириш мақсадида, Украинанинг “Турбогаз” заводида ишлаб чиқарилган 4 та Моноблокли турбодетандер агрегатлари (МТДА) қуриб модернизация ишлари ўтказилди.

2021 йилда ушбу кондан 2,771 млрд куб метр табиий газ ва 69,6 минг тонна газ конденсати қазиб олиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, “Алан” конидан табиий газ қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, конда ишлаётган ишчи-ходимларнинг фаолияти вахта режимида ташкил этилган.

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, кондаги умумий қудуқлар сони 131 та, шундан ишлаётган қудуқлар – 81 та, 4 та қудуқ бурғилашда, тугатилган ва тугатилиши кутилаётган қудуқлар сони эса 46 тани ташкил қилади.

Жорий йил бошидан буён кондаги 8 та қудуқда интенсификация ишларини олиб бориш натижасида қўшимча 1 млн куб метр табиий газ ҳамда 27,7 тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди.

2021 йил якунига қадар “Алан” конида 14 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш ва натижада, қўшимча 164,7 млн куб метр табиий газ ҳамда 3,6 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш мўлжалланмоқда.

Бундан ташқари, 36 та қудуқда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини бажариш орқали қўшимча 63,7 млн куб метр табиий газ ва 1,2 минг тонна газ конденсати қазиб чиқариш режалаштирилган.

Ускуна ва қурилмаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш орқали табиий газ қазиб чиқариш хажмларини оширишга эришиш мақсадида, диаметри 530 х 16 мм, узунлиги 2,9 км бўлган “БВН-2 – Алан СКС-2” ҳамда 2,1 км узунликдаги “БВН-4 – Алан СКС-2” газ қувурини ҳамда Алан станциясининг 2-навбатини ишга тушириш режалаштирилган.

Сиқув компрессор станцияси йилига 3,3 млрд куб метр табиий газ босимини оширишга ҳамда газ таркибидаги суюқ компонентларни ажратиб олиш учун Газни комплекс тайёрлаш қурилмасига етказиб беришга хизмат қилади ва кунлик қўшимча 1,5 млн куб метр газ қазиб олишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|