“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати модернизация қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан конлардаги углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотида жойлашган Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбатида амалга оширилаётган модернизация ишлари ҳам шулар жумласидандир.

Бугунги кунда лойиҳа учун зурур бўлган 5 турдаги жами 6 та нефть ва газ ускуналари буюртма асосида “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖда тайёрланиб, босқичма-босқич етказиб берилди. Айни пайтда буюртмаларга, асосан, автоматик бошқарув ва электр таъминоти тизими учун асбоб-ускуналарни комплектация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Бош иншоотда қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўрсаткичларини ОʻzDSt-948:2016 стандарти талабларига мослаштириш ва қурилмалардаги эскирган аппаратлар, қувур арматуралари ҳамда жараёнларнинг автоматик бошқарув тизимини модернизация қилиш орқали уларнинг газни қайта ишлаш қувватларини оширишдан иборат.

Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур технологик қурилмаларни модернизация қилиш натижасида йилига 0,8 млрд куб метр табиий газни амин эритмаси ёрдамида олтингугуртли бирикмалардан тозалашга эришилади. Қурилмаларнинг тўла қувватда ишлаши эса қайта ишланаётган табиий газ ҳажмлари қисқаришининг олдини олади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда иш бошлаган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 1-навбати эса 1985-йилда ишга туширилган бўлиб, унинг вазифаси Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмаларидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидриддан тозалашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|