“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” конида кунлик 200 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” конида кунлик 200 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Андакли” газ конденсат конидаги 13-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 2452–2448 метр оралиғи перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 200 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда бурғилаш дастгоҳини демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: “Андакли” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|