“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть база” МЧЖ филиалида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жалақудуқ туманида жойлашган “Андижон нефть база” МЧЖга қарашли “Гурунч Мозор” филиалида “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги” муносабати билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ўқув машғулоти ташкил этилди.

Унда филиал ишчи ходимлари, ўт ўчириш гуруҳлари, ФВБ мутасаддилари, вилоят ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этишди.

Ўқув машғулотида автоёнилғикашларга нефть маҳсулотлари қуйиш эстакадасида маҳсулот қуйиш жараёнида сиғимдан техник носозлик сабабли чиққан аланга бартараф этилди.

Шунингдек, филиал ҳудудидаги 16-сонли сиғимдан намуна олиш вақтида техник носозлик туфайли ёнғин содир бўлади ва сиғимлар боғидаги ишчи ходим жароҳат олиб воқеа жойида ҳушидан кетади. Объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва туман фавқулодда вазиятлар тизими хизматлари билан биргаликда содир бўлган нохуш ҳолат тўлиқ бартараф этилди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тактик ўқув машғулотлари давомида филиалда тузилган фуқаро муҳофазаси тузилмалари томонидан амалга оширилган ишлар белгиланган вақтда, техник хатоларсиз намунали бажарилгани учун масъул ташкилотлар томонидан қониқарли деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|