“Ўзбекнефтгаз” АЖда “очиқ эшиклар кунлари” бўлиб ўтади

Бош саҳифа Русский

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан юртимизда илк маротаба кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган ҳафталик доирасида бир қатор вазирлик ва идораларда “очиқ эшиклар кунлари” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳусусан, мазкур тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖда жорий йилнинг 3 декабрь санасида соат 10.00 дан 16.00 қадар жамиятнинг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А. Темур шох кўчаси, 66-уйда жойлашган маъмурий биносида (мўлжал: “Минор” метро бекати) ўтказилиши белгиланган.

Тадбир давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида очиқликни таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий антикоррупцион тизимларни жорий этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.

Шунингдек, оммавий аҳборот вакиллари, журналистлар, блогерлар ва фуқароларимиз Жамиятда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Очиқ эшиклар кунида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ариза шаклини жорий йилнинг 24 ноябридан 30 ноябрига қадар тўлдириб юборишингиз сўралади.

Ҳавола: КИРИШ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|