“Ўзбекнефтгаз”: Канадалик ҳамкорлар билан қудуқларни бурғилаш ва таъмирлаш самарадорлигини оширишга бағишланган масалалар муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖнинг қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларининг операцион самарадорлигини ошириш бўйича тузилган шартнома доирасида Канаданинг “RLG International Inc.” компанияси маслаҳатчилари билан дастлабки учрашув бўлиб ўтди.

Шартнома хорижий мутахассисларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифи, диагностика бўйича ишларни бажариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида Шўртан, Муборак, Газли ва Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари майдонларида, шунингдек конларда олиб борилаётган ишлар кўзда тутилган. “Ўзнефтгаз Бурғилаш Ишлари” МЧЖ томонидан қудуқларни бурғилаш самарадорлиги ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти билан ўзаро алоқалари баҳоланади.

Шунингдек, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” AЖ қудуқларини капитал таъмирлаш бўйича ишлар самарадорлиги ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ Конларни ишлатиш департаменти билан ўзаро ҳамкорлик ҳам кўзда тутилган.

Дастлабки учрашув натижасида лойиҳанинг асосий йўналишлари бўйича амалий ҳаракатлар келишиб олинди ва лойиҳанинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|