January 19

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқаруви раиси Илмий тадқиқотлар инновацион марказининг имкониятлари билан танишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳри филиали ходимлари ва профессор-ўқитувчилар билан учрашди.

Учрашувда ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш ва тажриба алмашиш, корхоналарда ўқитувчилар томонидан амалий тадқиқотлар ўтказиш учун яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, нефть-газ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев таълим жараёни шароитига, инновацион тадқиқот марказининг имкониятларига алоҳида эътибор қаратди – унинг стратегияси филиалнинг интеллектуал салоҳиятидан амалий фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шу жумладан илмий натижаларни тижоратлаштириш масалалари, Ўзбекистон нефть-газ конларининг ноёб лаборатория макетлари, геологик конлар истиқболлари ва геология-қидирув ишларини инновацион ривожлантириш мақсадида кейинги инжинирингга қаратилган.

Марказнинг нефть ва газ конларини 3-ўлчамли моделлаштириш бўйича энг сўнгги дастурий таъминоти нефть ва газ конларини ўзлаштириш ва бурғулаш жараёнларини кузатиш имконини беради.

Бугунги кунда геологик қидирув ишлари нефть-газ тармоғининг асосий ва шу билан бирга, жадал ривожланаётган элементларидан биридир. Ишлаб чиқаришга рақамли ва инновацион технологияларни жорий этиш масаласи ўта долзарб бўлиб, ёқилғи-энергетика тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида Филиалнинг мавжуд кафедралари билан кадрлар тайёрлаш ва илмий изланишлар бўйича мунтазам тарзда ҳамкорликда фаолият юритилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|