“Ўзбекнефтгаз”: Жамиятнинг марказий аппаратининг 1 242 штат бирлиги 956 гача оптимизация қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4664-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсдадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ва унинг ишлаб чиқаришни оператив бошқариш бўлинмалари штат бирликларини оптимиллаштирилишининг 1-босқичи амалга оширилди.

Хусусан, 2020 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппаратининг 1 242 штат бирлиги 956 гача оптимизация қилинди.

Жорий йилда Бошқарув қарорига асосан нефть базаларининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалини оптимизация қилинади.

2021 йилда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи штат жадвалига асосан жойлардаги ходимлар жойлашувини таҳлил қилиш, меъёрдан ортиқча ходимларни аниқлаш ва қонун доирасида бундай ходимларга бўш турган жойларни таклиф қилиш ёки эгаллаб турган иш ўрнини оптимизация қилиш режалаштирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|