November 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Daryo.uz” сайти орқали эълон қилинган мақола юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раисининг ОАВни ёқтирмайдиган ўринбосари бор: у бир журналистни роса ҳақорат қилди, “Дарё” мухбирини эса бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлди” сарлавҳаси остида “Daryo.uz” сайтида мақола эълон қилинди.

Ушбу мақолада келтирилган барча ҳолатлар, Жамиятнинг бир неча нафар масъул ходимларининг ҳаракатларига нисбатан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган “Одоб-аҳлоқ комиссияси” томонидан ўрганилмоқда.

Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ тарихида илк марта халқаро “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” каби нуфузли компаниялар томонидан “BB-” даражасидаги халқаро кредит рейтинги берилгани, Трансформация ва рақамлаштириш соҳасида мақтовга арзигулик натижаларга эришилган бир даврда бу ҳолатни содир бўлганини ЎТА ОҒРИҚЛИ қабул қилганини билдирди, шунингдек, бу ҳолат Жамиятнинг ОАВдаги имиджига кескин салбий таъсир кўрсатганини таъкидлаб ўтди.

Бошқарув раиси буйруғи билан Жамият тизимидаги барча масъул раҳбарларнинг ОАВ ходимлари, журналистлар ҳамда блогерлар билан мулоқот давомида аввало ҳиссиётлар ва таассуротларга берилмасдан очиқлик, ошкоралик тамойилларига амал қилган ҳолда, ҳар қандай вазиятда ҳам хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият юритаётган барча масъул раҳбарлар ва ходимлар Ўзбекистон Республикасининг “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинига қатъий амал қилган ҳолда журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбур эканлигини ва ҳар қандай ҳолатда журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашишни кескин қоралашини, бунинг учун лавозимидан қатъий назар барчага нисбатан чора кўрилишини маълум қилди.

Таъкидлаш ўтамиз, журналистлар билан бўлган бу ҳолат “Одоб-аҳлоқ комиссияси” томонидан батафсил ўрганиб чиқилади ва олиб борилган ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро ва маҳаллий ОАВ вакиллари, блогерлар, жамоатчилик фаоллари билан ўзаро ҳурматга асосланган ИККИТОМОНЛАМА ҳамкорлик, очиқ ва шаффоф мулоқот қилишга доимо тайёр эканлигини билдирамиз. Шунингдек, мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсатини сўзсиз тўла қўллаб-қувватлаймиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|