November 10, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: АЁҚШлар томонидан шу пайтга қадар 250 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим ташкилотларида кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Кўкаламзорлаштириш тадбири доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги "UNG Petro" МЧЖга қарашли Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган барча АЁҚШларни бино ва иншоатлари жойлашган майдонлар, шунингдек, маҳаллар йўл четларига шу пайтга қадар 250 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Дарахт кўчатлари ҳудудларнинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танланди.

Жорий йилнинг 10 декабрь ойига қадар тизим тасарруфидаги автомобилларга ёнилиғи қуйиш шохобчаларида дарахт экиш ишлари давом эттирилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан ташкилотларнинг раҳбар ўринбосарлари экилган ҳар бир дарахтнинг қуриб қолмаслигига жавобгар этиб тайинланган. Унинг назоратида дарахт агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда минерал ва органик ўғитлар билан парваришланиб, зараркунандалардан ҳимоя қилинади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|