“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги конлардан “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача умумий узунлиги 8,2 км бўлган газ қувурлари ўрнатилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “2017–2021 йилларда Углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–2822 сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган Дастурнинг II-босқичи амалга оширилмоқда.

Ушбу дастурда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан қазиб олинаётган табиий газ миқдорини кўпайтириш ва газтранспорт тизимини барқарор ишлашини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Углеводородларни қазиб чиқариш департаментининг маълумотига кўра, Дастур доирасида “Арслон” ва “Қуйи Сургил” конларидаги газ йиғув пунктларидан “Арслон” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача бўлган газ қувурларини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳага кўра, “Арслон” ва “Қуйи Сургил” кони газ йиғув пунктларидан диаметри 426 мм, узунлиги 3,6 км ва 4,7 км бўлган газ қувурларини қурилиш-монтаж ишлари бошланди.

Қувурнинг кенгайтирилиши натижасида 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан режалаштирилган газ қудуқларидан қазиб олинадиган газни комплекс тайёрлаш қурилмаларига барқарор узатиш имконияти яратилиб, қўшимча табиий газ қазиб чиқаришга эршилади.

Маълумот учун: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Арслон” ва “Қуйи Сургил” конлари Қарақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган. “Арслон” кони 2015 йилда, “Қуйи Сургил” кони 2018 йилда очилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|