February 26

“Ўзбекнефтаз”: “Қулбешкак” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” газ конденсат конидаги 66-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1890-1880м ва 1877-1873 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 75 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Қулбешкак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|