“Ўзбекнефтгаз” АЖда давлат номидан акциядор ваколатлари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказилди

Бош саҳифа Русский

2020 йилнинг 16 декабрь ҳолатига шаклланган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг акциядорлар реестрига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамиятнинг барча оддий акциялари эгаси – ягона акциядоридир.

Шу пайтга қадар давлат номидан акциядор ваколатлари ва функциялари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилган.

Мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6096-сон Фармонига асосан амалга оширилган, шунингдек, ушбу Фармонга мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхатига киритилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|