Ўзбекнефтгаз”: Атмосфера ва атроф-муҳитга чиқарилаётган зарарли моддалар ва чиқиндилар миқдорини белгиланган меъёрга нисбатан 38 679,39 тоннага камайтиришга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020 йил учун ҳудудий экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмиталари билан келишилган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Унга кўра “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан атмосферага чиқариладиган ташланмаларнинг 2 706,8 тоннага камайтириш, 11 600,0 метр куб оқова сувларни тозалаш, 2 634,0 минг метр куб оқова қатлам сувларини қайта ҳайдаш, 10 411,3 тонна чиқиндиларни тозалаш, 343,5 гектар бузилган ерларни рекультивация қилиш, – 21 200 дона дарахт экиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг ҳисобот даврида атмосферага чиқариладиган ташламалар миқдори 14 981,48 тонна, оқова сувлар ташланмалари 1 654,0 тонна ва чиқиндилар миқдори эса белгиланган меъёрга нисбатан 38 679,39 тоннага кам ташланган.

Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича – 230,19 гектар бузилган ерлар рекультивация қилинди. 2 306 тонна маиший ва ишлаб-чиқариш чиқиндилари зарарсизлантирилиб, утилизация қилинди. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш – 33 774 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020 йил учун ишлаб чиқилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирида киритилган “Муборак ГҚИЗ”да ишдан чиққан қувватларнинг ўрнини қоплаш мақсадида “Олтингугурт ишлаб чиқариш қурилмасини қуриш” тадбирини амалга ошириш натижасида атмосфера ҳавосига ташланаётган олтингугурт ангидриди SO2 гази 5-6 минг тоннага камайтириши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаб топшириш ишлари ташкиллаштирилди ва жами ҳисобланган компенсация тўловлари йил бошидан буён 1051,3 млн. сўмни ташкил этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|