“Ўзбекнефтгаз”: Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини амалга ошириш рақамлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ–4699-сонли “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорнинг 5-иловасида “2020–2022 йилларда электрон ҳукуматни янада ривожлантириш бўйича устувор лойиҳалар” рўйхати шакллантирилган. Рўйхатнинг 25-бандида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат хизматларини ривожлантириш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмита тизимида ягона электрон базани шакллантириш ишларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган.

Давлат экология қўмитаси томонидан ушбу вазифани амалга ошириш учун Республика ҳудудида юқори ва ўрта даражада хавфли тоифага мансуб объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш, атроф, табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тизимларини рақамлаштириш борасида янги лойиҳалар жорий этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан ҳам ишдан унумли фойдаланиш, ортиқча оворагарчиликларни ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, атроф-муҳитни ифлослантирилганлик ва чиқиндилар жойлаштирилганлик учун ҳисобланган компенсация тўловлари электрон тарзда амалга оширишга эришилди.

Шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқовалари пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ёки хизматлар кўрсатиш ишлари бўйича ишлаб чиқилаётган атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш ва экологик норматив лойиҳаларни топшириш ҳамда шартномалар расмийлаштириш учун “Давлат экологик экспертиза маркази” ДУКнинг электрон базасига юборилиши йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|