“Ўзбекнефтгаз”: Атмосферани ифлослантирувчи газларни аниқлаш учун лабораториялар замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан нефть ва газ объектларида хавфсиз ишлаб чиқаришни таъминлаш ҳамда ишчилар ва объектга яқин масофада яшовчи аҳоли саломатлигига зарарли таъсир қилувчи омилларни бартараф этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ-кимё мажмуасида ҳам саноат хавфсизлиги, меҳнат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида энг илғор халқаро амалиётлар тадбиқ этилмоқда.

Мажмуадаги экоаналитик лаборатория дунёнинг етакчи (Америка, Германия, Швейцария, Россия) давлатларининг нуфузли компанияларида ишлаб чиқарилган замонавий асбоблар билан жиҳозланган.

Ушбу лаборатория маиший ҳамда ишлаб чиқаришдан ҳосил бўладиган оқова сувларни, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган захарли газларни таҳлил қилиш ва объектга яқин жойлашган аҳоли яшаш пунктлари, зовур ва сув омборларида мониторинг ўтказиш ишлари билан шуғулланади.

Бундан ташқари мажмудаги ишчилар шаҳарчасида атмосфера ҳавосини назорат қилиш учун мониторинг хонасида доимий тарзда таҳлил олиб борилади.

Махсус автолаборатория орқали мажмуа атрофидаги объектларнинг сув, ҳаво ва тупроқ ҳамда Мажмуанинг маиший ва ишлаб чиқариш жараёнидан ҳосил бўлган оқова сувлар Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тасдиқланган жадваллар асосида таҳлил қилиб борилади.

Оқова сув ва тупроқ “Спектрофотометр – DR/2010. рН метр – pH197”, “Кондуктометр–LF197”, “Оксиметр – Oxi-197” каби замонавий асбобларда таҳлил қилинаётган бўлса, оқова сув таркибидаги нефть маҳсулотини аниқлашда “HORIBA Osma-310” сўнгги русумдаги абоблардан фойдаланилади. Шунингдек, атмосферани ифлослантирувчи газларни аниқлаш мақсадида “Testo -350”, “DAG – 500”, “Mini RAE plus”, “DRAGER 5600Xam”, “Accuro” маркали кўп компонентли газанализаторларда таҳлиллар олиб борилади.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|