“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз олдига белгилаб олган устувор масалаларидан бири бу – тизимдаги барча бошқарма ва корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнини атроф-муҳит муҳофазасига салбий таъсирини назоратга олиш ҳамда экология хавфсизлиги йўналишида олиб борилаётган ишларни ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этишдан иборатдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича февраль ойида экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди.

Атмосфера ҳавосидан олинган таҳлиллар графикка асосан 661 марта (100%), оқова сувлардан олинган таҳлиллар 2958 марта (117,9%) ва тупроқ таркибидан олинган таҳлиллар 19 марта (100%)га бажарилди.

“Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда тасдиқланган чора-тадбирлар асосида назорат ва таҳлил ишлари амалга оширилди. Тадбирнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 16 та банди (48%), сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 8 та банди (66%), биологик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича битта банди (100%) ва чиқиндилар билан боғлиқ ишлар бўйича 10 та банди (90%) бажарилган. Жами тадбирнинг 35 та банди (61%) бажарилган, 22 та банднинг бажарилиш муддатлари мавжуд ва бажарилиши назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|