“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича экоаналитик мониторинг ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун талабларга амал қилиш ҳолати экологик назорат давомида баҳоланади.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 2021 йил I чорак давомида экоаналитик мониторинг назорати олиб борилди. Мониторинг натижаларига кўра, атмосфера ҳавосидан олинган таҳлиллар графигига асосан 2032 марта (100%), оқова сувлардан олинган таҳлиллар 9146 марта (119%) ва тупроқ таркибидан олинган таҳлиллар 59 марта (100%)га бажарилди.

“Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича 2020–2022 йилларда тасдиқланган 57 та банддан иборат чора-тадбирлар асосида назорат ва таҳлил ишлари амалга оширилди. Тадбирнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича 33 та банддан 17 таси (51,5%), сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича 12 банддан 9 таси (75%), биологик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича 1 банд (100%) ва чиқиндилар билан боғлиқ ишлар бўйича 11 та банддан 10 таси (90%) бажарилган. Жами тадбирнинг 37 та банд (65%) бажарилган, 20 та банднинг бажарилиши муддатлари мавжуд ва бажарилиши назоратга олинган.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак, Шўртан, Водий, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Шўртан газ кимё мажмуаси, Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми, Фарғона, Андижон, Қарши, Бухоро, Тахиатош нефть базалари, “Махсусэнергогаз” АЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖларда фаолият олиб бораётган пудрат(субпудрат)чи ташкилотларида мониторинг ўтказилди.

Мониторингда 213 та камчилик аниқланди, шундан 51 та камчилик жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди. Корхона раҳбарларига 162 та банддан иборат 15 та ёзма кўрсатмалар берилди. 1-чорак давомида ижросини таъминланиши керак бўлган 45 та камчиликларнинг барчасини 100% бажарилиши таъминланди. 103 та камчиликлар доимий бажарилиши ва 24 та камчиликларнинг ўз муддатларида таъминланиши назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|