“Ўзбекнефтгаз”: Атроф муҳитга жойлаштириладиган саноат чиқиндилари биржа савдолари орқали сотилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда экологик хавфсизлик, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш ва уларни ўз вақтида утилизация қилиш борасидаги ишлар жадаллаштирилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасидаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси орқали сотиш йўлга қўйилган. Биржа савдолари орқали ишлаб чиқариш чиқиндиларини сотишдаги иқтисодий ўсишни қуйидаги диаграмма орқали яққол кўриш мумкин:

2018 йилда 1,6 млрд сўм;

2019 йилда 2,52 млрд сўм;

2020 йилда 4,91 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди.

Бунинг натижасида атроф муҳитга жойлаштириладиган ишлаб чиқариш чиқиндилар миқдорини кескин камайтиришга эришилди. Олиб борилаётган самарали ишлар натижасида, табиатга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирини камайтириш билан бир қаторда, мажмуага иқтисодий фойда келтирилмоқда.

Ўтган 2020 йил давомида, сотилган ишлаб чиқариш чиқиндилари улуши қуйидаги миқдорни ташкил этди:

Қуйи молекуляр полимер – 563 тонна;

Ишлатилган алюминий оксиди – 478 тонна;

Ишлатилган цеолит – 123 тонна;

Ишлатилган активланган кўмир – 63 тонна;

Ишлатилган силикагель – 23 тонна.

Шунингдек, Мажмуада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида кенг кўламли ишлар ҳам олиб борилмоқда. Ишчи-ходимлар ўртасида экологик маданиятни ошириш мақсадида, цехлар ўртасида “Энг экологик тоза цех” кўрик-танловини ҳам мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда. Танлов натижасига кўра ғолиб деб топилган цехлар “Шўртан ГКМ” МЧЖ маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан рағбатлантириб келинмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|