January 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Тандирча” конида Сиқув компрессор станцияси барпо этилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан аҳоли ва мамлакат иқтисодиётининг углеводородларга бўлган эҳтиёжини барқарор таъминлаш, истиқболли майдонлар ва конларда қудуқлар ва объектлар қуришни жадаллаштириш борасида қатор тадбирлар белгилаб олинган.

Углеводород қазиб олиш ҳажмларини барқарор сақлаб туриш мақсадида нефт ва газ қазиб чиқариш объектларини хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда замонавий технологиялар билан жиҳозлашда “2017–2021 йилларда Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш Дастур” дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Жанубий Тандирча конида сиқув компрессор станциясини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа 2021 йил март ойида бошланган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари билан 2022 йилнинг май ойида якунига етказилиши кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда ишчи лойиҳа ишининг бажарилиш кўрсаткичи 70 фоизни ташкил қилмоқда. Ундан ташқари лойиҳанинг қурилиш майдонида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам муаллифлик назорати ўрнатилган бўлиб, аниқланган ўзгартиришлар ва изоҳлар жойида ҳал қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|