“Ўзбекнефтгаз”: Автоматлаштириш ва табиий газ ҳисобини юритишда аниқлиқ даражасини ошириш борасида бир қатор ишлар бажарилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан Рақамли технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизимини автоматлаштириш ва табиий газ ҳисобини юритишда аниқлиқ даражасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилнинг январь ойидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида бир қатор “Рақамли технологиялар”ни жорий қилиш бўйича лойиҳалар, Рақамли трансформация ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Газли” газни қайта ишлаш заводи ҳудудини юқори тезлиқдаги алоқа тармоғи билан таъминлаш мақсадида, умумий узунлиги 50 километрдан ортиқ оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

Завод ҳудудида тўртинчи авлод мобиль алоқа антенналари ўрнатилиб, юқори тезликдаги мобиль Интернет жорий қилинди.

Бошқарманинг Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати биносидаги Диспетчерлик тезкор автомат бошқарув тизими учун серверлар, коммуникацион шкафлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини реал вақтда кузатиб бориш учун видео-девор ўрнатилди.

“Махсусэнергогаз” ходимлари томонидан Диспетчерлик тезкор автомат бошқарув тизими учун дастурий таъминотлар ўрнатилди ва созланди.

Ишлаб чиқариш дисперчерлик хизмати, лаборатория ва маъмурий бинода электрон ҳужжат айланмасини ташкил этиш, интернет ва IP-телефония тизимлари учун жами 6000 метр кабель тортилиб, серверхона ташкил қилинди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли чўл ҳудудида жойлашган конлардаги барча ички тармоқлар бошқарма ҳудудидаги Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг замонавий симсиз технологиялари ҳамда юқори тезликдаги алоқа орқали назоратга олинди.

Юқоридаги ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот-коммуникацион технологиялар департаменти мутахассислари назорати остида амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|