“Ўзбекнефтгаз”: АЁҚШлар замон талабларига жавоб берадиган кўп ёқилғили шохобчаларга айлантирилмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 19 февралда қабул қилинган “Ўзбекнефтгаз” АЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғи билан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари реконструкция қилиниб, ташқи кўриниши ўзгартирилиши билан бир қаторда, уларда сотилаётган маҳсулот сифати, тури ва ҳажмини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтга қадар “UNG Petro” МЧЖ томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфига кирувчи ?? та АЁҚШ замон талабларига жавоб берадиган кўп ёқилғили шохобчаларга айлантирилди. Бунга Тошкент шаҳридаги “Тахтапул”, “Бошлиқ” АЁҚШларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Қайта таъмирланган ҳар бир шохобчада автомашиналар юқори сифатли ёқилғи билан таъминланиб, электр автомобилларига хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратилди. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минимаркетлар қурилди. Ушбу савдо дўконлари расталарида озиқ-овқат ҳамда “UNG Petro” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиль учун зарур маҳсулотлар жой олган.

Шунингдек, истеъмолчи учун енгил таомлар, салқин ва иссиқ ичимликлар савдоси ташкил этилди. АЁҚШларда автомобилларни ювиш, техник таъмирлаш, мотор мойларини алмаштириш каби хизматлар ҳам йўлга қўйилди.

Реконструкция ишлари барча объектларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|