“Ўзбекнефтгаз” : Польша, Швецария, Лотин Америкаси, Эстония, Хитой ва Ҳиндистон давлатларига экспорт йўлга қўйилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан экспорт кўрсаткичлари режасини сўзсиз бажариш юзасидан ҳар бир масъул раҳбарни жавобгарлигини ошириш ҳамда ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камида 20 фоизгача ошириш вазифаси тасдиқланган. Белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ижроси натижасида жорий йилнинг январь-июнь ойидаги прогноз кўрсаткичлари 112,7 фоизга бажарилди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,0 фоизни ташкил этмоқда.

Жойларда ташкил этилган самарали чора-тадбирлар натижасида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан жорий йил январь-июнь ойларида экспорт кўрсаткичлари режага нисбатан полиэтилен маҳсулоти 115,7 фоизга, суюлтирилган газ 143,8 фоизга ва олтингугурт 178,2 фоизга бажарилди.

Савдо алоқаларни ривожлантириш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўрнатилган яқин алоқалар ва хорижий ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида Польша, Швецария, Лотин Америкаси, Эстония, Хитой ва Ҳиндистон давлатларининг йирик ишлаб чиқариш корхоналарига экспорт йўлга қўйилган.

Шу билан қўшни давлатлар билан савдо иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича бир-қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, савдони янада эркинлаштириш, икки давлат тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг чегараолди Термиз саноат зонаси ҳудудида, афғон ишбилармонлари самарали фойдаланишлари учун “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг савдо уйи ташкил этилган. Ҳозирда ушбу давлатга экспорт ҳажмининг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127,6 фоизни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари билан олтингугурт, суюлтирилган газ, полимер маҳсулотлари, алюмин компаозитли панеллар, суюлтирилган газ учун композит газ баллонлари томчилатиб суғориш тизимлари экспорти бўйича шартномалар имзоланган бўлиб, бугунги кунда ушбу маҳсулотлар реализацияси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишларни давом эттирган ҳолда, жорий йилнинг 9 ойлик даври якуни билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ экспорт прогноз кўрсаткичлари режага нисбатан 105,1 фоиз бажарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|