“Ўзбекнефтгаз”: “Bateman” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда углеводородларни қазиб чиқариш режасини бажарилишини таъминлаш, сиқув компрессор станцияларни барқарор ишлатиш, ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясининг газ ҳайдаш агрегатларида регламент ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси ДКС-2 компрессор станциядан ҳайдаб берилаётган табиий газнинг босимини ошириб Шуртан Бош иншоотига қайта ишлаш учун ҳайдаб беришдан иборатдир.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, газ ҳайдаш агрегатларининг биттасининг тўхтаб қолиши суткасига 500 минг кубометрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда №1,2,3,4 сонли газ ҳайдаш агрегатларида регламент ва таъмирлаш ишлари навбатма-навбат тезкор равишда ўтказилади.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун “Bateman” сиқув компрессор станциясининг №1-,2-,3-,4 сонли газ ҳайдаш агрегатларида ўрнатилган “General Electric” компаниясининг “LM-2500” русумли газ генераторлари ва “Dresser Rand” компаниясининг “D12R6B” русумли компрессорларда регламент ва таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш ишларини ўтказиш йўриқномасига асосан станция муҳандис ходимлари томонидан амалга оширилди.

Регламент ва таъмирлаш ишларини ўтказиш жараёнида газ генераторнинг ички қисми махсус ювиш восита ёрдамида юмшатилган сув билан ювилди. Газ генераторни ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Газ генератор ва компрессорнинг барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилди. Шунингдек, таъмирлаш жараёнида бир қанча техник жиҳатдан мураккаб бўлган ҳисоблашлар ўтказилиб, созлаш ишлари олиб борилди.

Натижада газ ҳайдаш агрегатларининг узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди. Шунингдек, регламент ишларини бажариш ва газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланди.

Маълумот учун: ДКС “Bateman” сиқув компрессор станцияси Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 дона газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. Лойиха бўйича йилига 13 млрд. куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Станция 2003 йилда Америка Қўшма Штатларининг “Dresser Rand” ва “General Electric” компанияларида ишлаб чиқарилган газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган ва ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|