January 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқармаларга қарашли 62 та табиий газ қазиб чиқариш конлари тўлиқ режимда иш бошлади

Бош саҳифа Русский

Электр таъминотидаги узлишилар сабаб "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизимидаги бошқармаларга қарашли 64 та табиий газ қазиб чиқариш конлари фаолияти тўхтагани ҳақида хабар берган эдик.

Электр таъминоти етказиб берила бошлангач, жами 62 та табиий газ қазиб чиқариш конлари, шу жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг йирик конлари, яъни “Зеварда”, “Алан” ва “Помуқ” жами 27 та табиий газ қазиб чиқариш конлардаги барча қудуқлар ва бир қатор сиқув компрессор станциялари тўлиқ иш режимида иш бошлади.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги 11 та табиий газ конлари ҳамда технологик қурилмалар иш фаолияти тикланмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида барча 23 та табиий газ қазиб чиқариш конлари, қурилмалар ва сиқув компрессор станцияси ишламоқда.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Жанубий Ўртабулоқ”, “Сомонтепа” конларидаги қудуқлар ва сиқув компрессор станциялари, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг Газдан пропан-бутан олиш қурилмалари, 1- ва 2-сон сиқув компрессор станцияси, маҳсулот газини магистраль газ қувурларига етказиб бериш сиқув компрессор станцияси ҳамда “Шимолий Нишон” сиқув компрессор станциясида нормал иш режимини тиклаш бўйича ишлари олиб борилмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси”, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” ва “Муборак газни қайта ишлаш заводи” ишга туширилган бўлиб, уларнинг ҳам тўлиқ қувватда фаолият юритишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёнилғисини Республиканинг барча турдаги истъемолчилари, шу жумладан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига барқарор етказиб бериш ишлари тўлиқ назоратга олинди ҳамда узлуксиз етказиб берилиши таъминлаб келинмоқда.

Таъкидлаш керакки, “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига табиий газ етказиб бериш босқичма-босқиш тикланмоқда. Ҳар бир вазият "Ўзбекнефтгаз" АЖда вақтинчалик тузилган Штаб аъзолари ва Марказий ишлаб чикариш диспетчерлик департаменти мутахассислари томонидан мониторинг қилиб борилмоқда, ҳолатлар юзасидан қўшимча расмий маълумотлар бериб борилишини маълум қиламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|