“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Бош саҳифа
Русский
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш корхоналарида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг иш жойида жароҳат олишининг олдини олиш, объектлардаги хавфсизлик даражасини сезиларли даражада яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган самарали тадбирлар натижасида, бошқарма ва корхоналарда йил бошидан буён ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар содир бўлмади.
Кўрсаткичларни 2020 йилга таққослайдиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврида 3 та бахтсиз ҳодиса рўй берган эди.
Шунингдек, тизимдаги бошқарма ва корхоналарда COVID-19 коронавирус пандемиясига қарши назорат ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.
Тизимдаги корхоналарда фаолият олиб бораётган 8 676 нафар ишчи- ходимлардан коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида тест олинди.
Тест натижаларига кўра, 14 нафар ходимда COVID-19 инфекцияси борлиги аниқланиб, шундан 13 нафар ходим соғлигини тиклаб ўз вазифаларни бажаришга киришди. Бир нафар ходим эса карантинга олинган бўлиб, унинг саломатлигини тиклаш йўлида ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|