July 23, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Тизимдаги корхона ва бошқармалар, нефть базаларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда махсус техникалар хатловдан ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги корхона, бошқармалар, нефть базалардаги автотранспорт воситалари ва махсус техникалар хатловдан ўтказила бошланди.

Хатлов ўтказиш бўйича Бошқарув раисининг 2021 йил 25 июндаги 297-сонли буйруғи қабул қилинди.

Транспорт ва махсус техника департаменти мутахасислари бугунги кунда “Андижон”, “Чинобод”, “Кучлик” ва “Тахиатош” нефть базалари, Водий, Муборак ва Устюрт бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли автотранспорт воситалари ҳамда махсус техникалар хатловдан тўлиқ ўтказилди.

Шунингдек, “Мубораксувтаьминот” МЧЖ ҳамда Чиноз нефтни қайта ишлаш заводига тегишли автотранспорт воситалари ва махсус техникалар ҳам хатловдан ўтказилмоқда.

Таъкидлаш керакки, хатловдан ўтказиш жараёнида автомашинанинг техник ҳолати, автомашинанидан оқилона ва тўғри фойдаланиш юзасидан масъул шахсга бириктирилганига оид ҳужжат, автомашинанинг ишлаш самарадорлиги каби ҳолатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликлар ва мавжуд муаммолар юзасидан, Бошқарув раисига умумий ҳисобот тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, хатлов жараёнида асосан автотранспорт воситалари ва махсус техника воситаларининг масъулга шахсга бириктирилишида камчиликлар аниқланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|