“Ўзбекнефтгаз”: Фарғонада фермерларга ёқилғи қуйиш шохобчалари баҳоланган қийматидан 50 фоизгача арзонлаштирилан нархларда аукцион орқали сотувга чиқарилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги нефть базаларига тегишли Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалар (ФЁТШ) оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ФЁТШларни сотиш ва ижарага бериш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар нефть базалар томонидан ташкил этилган фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг 132 таси тадбиркорлик субъектларига аукцион савдолари орқали сотилди. 331 та ФЁТШга экспертиза хулосаси олиниб, 195 таси “E-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди. 13 та ФЁТШнинг ижарага берилиши таъминланди.

Бундан ташқари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларидан келгусида самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан, “Фарғона нефть базаси” МЧЖ тасарруфидаги ёнилғи қуйиш шохобчалари баҳоланган қийматидан босқичма-босқич 50 фоизгача арзонлаштирилан нархларда “E ijro auksion” орқали сотувга чиқариш йўлга қўйилди.

Фарғона туманидаги “Новкент” қишлоқ фуқаролар йиғини, Қўштепа туманидаги “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғини, Қувасой шаҳридаги “Қўчқорчи” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Арсиф қишлоғи, Қува туманидаги “Маданият” ҳамда “Ўрабоши” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Олтиариқ туманидаги “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғини, Данғара туманидаги “Қумқияли” маҳалла фуқаролар йиғини, Учкўприк туманидаги “Султонобод” қишлоқ фуқаролар йиғини, Бешариқ туманидаги “Новкент” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ФЁТШларда сотувга чиқарилди.

Ушбу шохобчаларни сотиб олишни хоҳловчилар Фарғона шаҳар, Тегирмон кўчаси, 141-уй. (мўлжал: Фарғона Дон заводи.) ёки (73) 244-78-80 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|