“Ўзбекнефтгаз”: Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида “Баҳорги акция” ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “UNG Petro” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳайдовчилар учун яна бир акция эълон қилинди.

АЁҚШлардан 30 литр исталган ёқилғини қуйиб, ушбу акциянинг иштирокчисига айланасиз ва кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритишингиз мумкин.

Ғолибларга ҳар ойда 1500 литрдан ортиқ бепул бензин совға қилинади.

Шунингдек, 1000 дан ортиқ совғалар – “Gipfel International” дан рўзғор учун идишлар, “UNG Café” да бепул қаҳва ва тушлик, “Artel" компаниясидан маиший техника воситалари, “Apple” дан “AirPods” қулоқчинлар ҳамда АЁҚШлар қошидаги мини-маркетлар тармоғида фойдаланиш учун 250 000 сўмлик купонлар тақдим этилади.

Республика бўйлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларнинг биридан камида 30 литр ҳар қандай ёқилғини сотиб олиб, чекини @ung_promo_bot телеграм бот орқали рўйхатдан ўтказинг ва чекни акциянинг охиригача сақланг.

Совриндорлар ҳар ҳафтада аниқланиб борилади. Акция 2021 йилнинг 31 май ойигача давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|