“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида тижорат банкнинг хизматлар маркази очилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси топшириғига биноан бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуаси ишчиларининг ортиқча овворагарчиликларсиз банк хизматларидан фойдаланишини йўлга қўйиш мақсадида “ASIA ALLIANCE BANK”нинг “Банк хизматлари” маркази очилди.

Ушбу маркази томонидан мажмуа ишчи-ходимлари учун микроқарзлар, автокредитлар, истеъмол кредитлари (1-3 йилгача), коммунал ва солиқ тўловлари, ўқув шартнома тўловларини савдо терминаллари орқали амалга ошириш, банкоматлар орқали пластик карталардаги маблағларни нақд пул шаклида олиш каби хизматлар кўрсатилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|