Азиз ҳамкасблар!

Барчангизни, ўлкамизга кириб келган Наврўзи олам билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Наврўз янгиланиш ва яшариш фасли бўлиб, ҳар бир инсонга келажакка умид билан боқишга имкон беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча корхоналар, заводлар, нефть базалар, конлар ҳамда қудуқларида меҳнат қилаётган барча меҳнаткаш ходимларимиз учун бу йилги Наврўз янада яхшироқ ва албатта келажакнинг дебочаси бўлишига ишонаман.

Коронавирус пандиемияси сабаб мавжуд қийинчилик ва синовларга қарамасдан, соҳа ривожи йўлида астойдил меҳнат қилаётганингизни қадрлайман.

Бу йилги Наврўз айёми хонадонингизга шодлик ва қувонч олиб келсин!

Шарқона янги йил барчамизга қутлуғ келсин!

Навруз байрами билан сиз азизларни яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман. Ушбу кунда сизга дунёдаги энг эзгу ва пок ниятларни тилаб, барча режаларингиз амалга ошишига тилакдошман.

Ана шундай ажойиб кунда сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, оилангизда тинчлик-хотиржамлик ва ишларингизда омад тилайман.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси
Меҳриддин Абдуллаев