November 12, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Қарши шаҳридаги Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасининг иккинчи куни ҳам келишув ва музокараларга бой ўтмоқда (Онлайн)

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 11-12 ноябрь кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Нефть ва газ, электр энергетика, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган мазкур ярмарканинг иккинчи кунида ҳам икки томонлама (B2B) музокаралар ўтказилиб, келишув ва меморандумлар имзоланмоқда.

Кўргаманинг иккинчи кун тартибида “Ўзкимсаноат”, “Иссиқлик электр станциялари” АЖлар, “Ўзчармсаноат” ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмалари ҳамда нефт-газ саноати соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари томонидан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича қуйидаги мавзуларда тақдимотлар ўтказилади:

• “Ўзчармсаноат” уюшмаси раис ўринбосари Ф.Нурмухамедов томонижан “Чарм пойафзал соҳасида тармоқлараро ва ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш истиқболлари (Қашқадарё мисолида)” мавзуида тақдимот ўтказилади;

• “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Қашқадарё филлиали раҳбари О.Аллаёров томонидан “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи корхоналарида маҳаллийлаштириш ва кооперацияни ривожлантириш йўналишлари” мавзуида тақдимот ўтказилади;

• Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Шаропов томонидан “Тармоқ ва маҳаллий саноат корхоналари учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган молиявий қулайликлар” мавзуида тақдимот ўтказилади;

Шунингдек, маҳалли ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар ўтказилиб, икки томонлама манфаатли келишув ва меморандумлар имзоланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|