“Ўзбекнефтгаз”: Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 27-қурилмаси огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлаши ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.

Шунингдек, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 27-қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда “Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ ҳажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқартирилишининг олди олинди.

Айни пайтда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва режада белгиланган кўрсаткичларни бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 20-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 27-қурилмаси эса 2017 йил иш фаолиятини бошлаган. Ушбу қурилма орқали регенерация газлари юқори олтингугуртли ва карбонат ангидритдан тозаланади. Қурилма йиллик 2,0 млрд куб метр юқори олтингугурт бирикмали газини қабул қилишга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|