"Ўзбекнефтгаз": "Шимолий Бердақ" конида кунлик 140 минг куб метр табиий газ ва 1 тонна газ конденсати олинадиган қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 92-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилиб, 2289-2286 м., 2254-2250 м., 2223-2216 м. оралиқлари перфорация қилинди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 140 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Бурғулаш ишлари "Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари" МЧЖ томонидан олиб борилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу қудуқ "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2020 йилда ўз кучи билан бурғулаб ишга тушириши кўзда тутилган 20 та қудуқдан бири ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|