“Ўзбекнефтгаз”: Ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда, шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Иқтисод ва режалаштириш департаментининг маълумотига кўра, ўтган ҳафтанинг 1–5-март кунлари 1 баррель Brent нефтининг ўртача котировкаси – 65,53 долларни, бунда минимал кўрсаткич – 64,06 долларни, максимал кўрсаткич – 67,48 долларни ташкил этди.

Мазкур котировкалардан келиб чиқиб, ушбу даврда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг шаклланган бошланғич нархлари (1 тоннаси учун) қуйидагиларни ташкил этди:

Автомобиль бензини:

• Аи-80 маркали – 6 260 минг сўм (ўзгаришсиз);

• Аи-91 маркали – ўртача 7 496,2 минг сўм (минимал – 7 392 минг сўм, максимал – 7 621,3 минг сўм);

• Аи-92 маркали – ўртача 7 635,2 минг сўм (минимал – 7 529,0 минг сўм, максимал – 7 762,5 минг сўм);

• Аи-95 маркали – ўртача 8 617,6 минг сўм (минимал – 8 494,9 минг сўм, максимал – 8 764,8 минг сўм).

Дизель ёқилғиси:

• ЭКО маркали – 7 000,0 минг сўм (ўзгаришсиз);

• Евро-4 маркали – ўртача 9 120,3 минг сўм (минимал – 8 986 минг сўм, максимал – 9 281,5 минг сўм);

• Евро-5 маркали – ўртача 9 292,0 минг сўм (минимал – 9 155,1 минг сўм, максимал – 9 456,2 минг сўм).

Маълумот ўрнида: ЭКО маркали дизель ёқилғиси 17 февраль кунидан бошлаб, 1 тоннаси учун 7 000,0 минг сўмдан ҳамда Аи-80 маркали автомобиль бензини 26 февраль кунидан бошлаб, 1 тоннаси учун 6 260,0 минг сўмдан жойлаштирилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|