“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Бизнесдаги яхлитлик, халқаро амалиёт ва стандартлар” мавзусидаги халқаро анжуманда иштирок этишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Тошкент шаҳрида “American Chamber of Commerce in Uzbekistan”, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, шунингдек, KPMG халқаро аудиторлик консалтинг компанияси томонидан халқаро анжуман ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – самарали бизнес дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ва Ўзбекистон Республикаси корпоратив сектори корхоналарида комплаенс функциясини ташкил этишда ўзаро тажриба алмашиш ва энг яхши амалиётларни тақдим этишдир.

Йиғилиш давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан Жамият тизимида бизнесни ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс тизимини жорий қилиш хусусиятлари ва унинг самарадорлигини таъминлаш мавзусидаги маъруза эшиттирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда шаффоф тизим, бизнес учун барча шароитлар яратилганлиги, халқаро инвесторлар учун жозибадор таклифлар, комплаенс соҳасида барча асосий тамойиллар ҳисобга олинганлиги, жумладан, “ишонч телефони”, коррупцияга қарши тизим ҳолатининг доимий мониторинги, контрагентларни текшириш, ишга қабул қилишда номзодларни текшириш, шунингдек, нефть ва газ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган бошқа тадбирлар йўлга қўйилганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан бизнес учун қулай шароитларни, халқаро инвесторлар учун жозибадор таклифларни яратиш, корпоратив секторда комплаенс соҳасининг жорий этилишидаги мавжуд муаммолар ва тенденциялар муҳокама қилинди ва тегишли тавсиялар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter