“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Бизнесни самарали қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи” лавозимига танлов эълон қилади
Бош саҳифа
Русский
Функционал вазифалар:
- рақамли трансформацияни методологик қўллаб-қувватлаш ва ERP жорий этиш;
- лойиҳалар натижаларига бўлган талабларни шакллантириш ва лойиҳаларни бошқаришни ташкил этиш;
- рақамли ўзгартириш ва ERP лойиҳаларини амалга ошириш ва натижалари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
- лойиҳани амалга ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат қилиш;
- режаларни, шу жумладан, ресурсларнинг етарлилиги ва зарурлигини, ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш муддатларига эришилишини баҳолаш;
- рақамли трансформация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича иштирокчиларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш ва ERP жорий этиш.
Зарурий кўникмалар:
- бизнес-жараёнларни ишлаб чиқиш соҳасида билимларнинг мавжудлиги, SAP жорий этиш тажрибаси;
- танқидий ва тизимли фикрга эга бўлиш;
- катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш қобилияти, Microsoft office, Internetнинг тажрибали фойдаланувчиси.
Лойиҳа менежменти (PMP/ IPMA) бўйича сертификатга эга бўлиш юқори баҳоланади.
Малакавий талаблар:
- иқтисодиёт, менежмент ёки бизнесни бошқариш бўйича олий маълумот;
- лойиҳаларни самарали бошқариш соҳасида камида 5 йиллик иш тажриба (нефть ва газ, энергетика, трансформация лойиҳалари соҳасидаги тажриба мақсадга мувофиқ);
- ўзбек ва рус тилларида саводли, ёзма ва оғзаки нутқ, Intermediate даражасида инглиз тилини билиш;
- бўлим ва умуман ташкилот фаолиятига доир хизмат сафарига тайёр бўлиш.
Батафсил маълумот учун қўйидаги телефон рақамлари ва электрон манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
☎️ ( +99871) 207-27-72, 📱+998993011719
📨 j.ergashaliev@ung.uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|