Кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун Бизнес-клиника лойиҳаси ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

БМТ Тараққиёт Дастури Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун Бизнес-клиника лойиҳасини ишга туширди.

Карантин чоралари ва чекловлар бошқа мамлакатларда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кичик бизнеснинг фаолиятига жиддий таъсир кўрсатди. Статистик маълумотларга кўра, кичик бизнес 2019 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 57 фоизини ташкил этган.

Чет элдан пул ўтказмаларининг камайиши, туризмдан тушадиган даромадлар пасайиши ва шу қаторда савдо ва етказиб бериш занжирларида бир қатор муаммолар юзага келди. Аксарият корхоналар ишлаб чиқариш ҳажмини ва ишчилар сонини қисқартиришга мажбур бўлди, бу эса ўз навбатида, иш билан таъминлашда ва фуқароларимизнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатди.

Инқирознинг иқтисодий оқибатларини юмшатиш мақсадида, Ўзбекистон раҳбари юридик ва жисмоний шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқди. Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди ва тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш унинг асосий мақсадларидан бири деб белгиланди.

БМТ Тараққиёт Дастури Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик ва ўрта бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун Бизнес-клиника лойиҳасини ишга туширди. Бизнес-клиника пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб боради.

Тадбиркорлар билан алоқа қилиш учун https://t.me/biznes_klinika телеграм-канали ишга туширилди. 1094 ишонч телефонига тушаётган саволларга Бизнес-клиника мутахассислари жавоб беришни бошлашди. www.businessinfo.uz веб-сайтида Бизнес-клиника бўлими очилди.

Дастур ҳақида тўлиқ маълумотни www.businessinfo.uz веб-сайтида ва https://t.me/biznes_klinika телеграм-каналида олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|