“Ўзбекнефтгаз”: Канада компанияси қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ўз хулосаларини тақдим этди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида ривожланган давлатлардаги номдор компанияларнинг мутахассислари жалб этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш майдонларида Канаданинг “RLG International Inc.” команияси вакиллари иштирокида қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш жараёнларининг операцион самарадорлигини ошириш лойиҳаси амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Комания вакиллари томонидан нефть ва газ қудуқларга бориб, корхоналар операцион фаолиятини ўрганилди.

Куни кеча “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари раҳбарлигида Канаданинг “RLG International Inc.” халқаро консалтинг компанияси маслаҳатчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда хорижий компаниянинг маслаҳатчисининг ташҳиз ва таҳлил лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш жараёнлари (КРС) бўйича тавсияномаларни шакллантириш ҳамда бошқа масалалар бўйича ўз ҳисоботини тақдим этди. Қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлашда топшириш вақтига таъсир қилмайдиган ишлаб чиқариш вақтининг сабаблари ва бошқа омиллар ошкор қилинди. Шунингдек, тўхташ вақтини қисқартириш бўйича тавсиялар берилди.

Лойиҳа Шўртан, Муборак, Газли ва Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари таркибидаги конларда “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖнинг қудуқларни бурғилаш ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖнинг қудуқларни мукаммал таъмирлаш ишлари самарадорлигини таҳлили ва баҳолашни ўз ичига олади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий кўрсаткичлари жаҳон андозалари билан таққосланди.

Маслаҳатчи бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш самарадорлиги кўрсаткичларини такомиллаштириш, шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” тизимига жаҳон стандартларини жорий этиш бўйича 3 йиллик режани тақдим этди. Маслаҳатчига тавсияномаларни амалга ошириш муддатини қисқартириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида ишнинг жаҳон стандартлари даражасига имкон қадар тез жорий этишга эътибор қаратиш топширилди.

Бундан ташқари, маслаҳатчи "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбариятига ҳисоботни топширишдан олдин уни трансформация департаменти билан муҳокама қилиши ва тақдим этилган ҳисоботни қайта кўриб чиқиши лозимлигини таъкидлади. Маслаҳатчи ҳисоботини тасдиқлаш натижаларига кўра, бурғилаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлашнинг операцион самарадорлигини оширишнинг кейинги ҳаракатлари кўриб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|