“Ўзбекнефтгаз”: Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан онлайн ўқув семинарлар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ҳам ушбу кунни муносиб тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тассаруфидаги барча бошқарма ва корхоналарнинг ходимлари иштирокида “Инқирозни кўра билиб тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусидаги онлайн ўқув семинарлари ўтказилди.

Унда марказий аппарат мутахассисларидан ташқари онлайн тарзда Муборак, Шўртан, Газли, Водий, Устюрт нефть ва газ қазиб чиқарш бошқармалари, “Муборак” газни қайта ишлаш заводи, “Шўртангазкимё” мажмуаси, ”Бухоро”, ”Чиноз” нефтни қайта ишлаш заводлари, “Gissarneftgaz” қўшма корхонаси, “Uzbekistan GTL” МЧЖ ҳамда мамлакатимиздаги ўндан ошиқ нефть базаларидан бошланғич Касаба уюшма қўмита раислари ва меҳнат муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассислар қатнашишди.

Анжуман чоғида Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Шаҳзод Раҳмонов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош мутахассиси Акрам Ҳамроев, тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Акбар Юсупов сўзга чиқиб, корхона ва ташкилотларда ходимларга яратилаётган шароитлар, соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот беришди.

Ўз навбатида АЖнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизилиги департаменти бошлиғи Рашид Раҳматов ишлаб чиқариш билан боғлиқ содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар, жароҳатланишлар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича таҳлилларга тўхталди.

“Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги” давлат қўмитаси Қашқадарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи Исмоил Маматов ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларида ишни бехатар олиб бориш услублари юзасидан тавсиялар берган бўлса, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “UNG Medline” клиникаси директори Хайрулло Қурбонов умумий касб касалликлари, меҳнат жароҳатларининг келиб чиқиши бевосита яратилган шароитларга боғлиқ бўлишини атрофлича шарҳлаб берди.

Клиника раҳбари шунингдек, “UNG Medline” шифохонасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, даволаш ва профлактика ишлари учун муҳайё этилган шароитлар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.

Қашқадарё вилояти давлат меҳнат инспекциясининг давлат техник инспектори Маҳадилло Искандаров эса ўқув-семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни татбиқ этилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида мухтасар гапириб берди.

Албатта, хавфсиз меҳнат шароитини яратишда жамоатчи вакилларнинг ҳам ўз ўрни бор. Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси Азамат Муродов меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи вакиллар ишининг аҳамияти ҳақида сўзга чиқиб, ёшларга бу борада ўз маслаҳат ва тавсияларини берди.

Маълумот учун: Бутунжаҳон меҳнат ташкилоти 1919 йил Версаль тинчлик шартномаси асосида ташкил топган ва ўша даврдаги Миллатлар Лигасига аъзо мамлакатларда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бош вазифа этиб белгиланган. Бутунжаҳон меҳнат ташкилоти нуфузли халқаро ташкилотлардан ҳисобланади. Миллатлар Лигаси ҳузурида ташкил этилган ушбу ташкилот 1946 йилдан бошлаб БМТнинг васийлигида ўз фаолиятини давом эттириб келмокда. Ташкилот тузилган вақтида унга 42 давлат аъзо бўлган бўлса 2020 йилда аъзо давлатлар сони 174 тага етди.

СМҚ ва МҲ бўлими бошлиғи Элбек Шомурадов

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|