“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида қайта қуриш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4937-сон қарори ижросини таъминлаш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасаруфидаги “Бухоро НҚИЗ” МЧЖни модернизация қилиш ва қайта қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу лойиҳада заводдаги мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан дан 95 фоизгача ошириш, ёруғ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77 фоиздан 91 фоизгача ошириш ва “Евро 5” экологик тоифадаги стандарт талабларига мос нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти ҳамда Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш департаментлари раҳбарлигида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш ишчи гуруҳи мутахассислари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

Анжуман лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва “Йўл харита”ларига киритилган ишларни белгиланган муддатларда якунланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Видеоконференция давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра заводни модернизация қилиш ва қайта қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг ижро ҳолати бўйича ҳисоботлар тингланди. Лойиҳа ҳужжатлари (FEED) доирасида “SK E&C” ва “Honeywell UOP” компаниялари томонидан режадаги вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокама этилди.

Шунингдек, лойиҳани молиялаштириш юзасидан потенциал кредиторлар рўйхатини шаклланганлик ҳолати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш масалалари ҳам атрофлича ўрганилди.

Анжуман якунида келгусида “SK E&C” ва “Honeywell UOP” компаниялари томонидан бажарилиши белгилаб қўйилган ишларни доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида, шартномаларда кўрсатилган ишлар рўйхатини ҳамда қисқа муддатларда потенциал инвесторлар рўйхатини шакллантириш бўйича топшириқлари белгилаб олинди.

Маълумот учун: Нефть-кимё ва энергетика саноатида лойиҳалаш ва қуриш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири бўлган «Honeywell UOP» компанияси лицензия ва технологик ускуналарнинг пудратчиси сифатида мамлакатимизда 20 дан ортиқ йирик лойиҳаларда иштирок этган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|