“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида Тошкент молия институти ҳамкорлигида электрон дастурлар ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан Тошкент молия институт билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилди.

Ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тошкент молия институти ўртасида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилди.

“Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Тошкент молия институти билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти кўмаги билан “Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби” ва “Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг скоринг модели-1.0” каби муаллифлик ишланмалари, электрон дастурлари, дастурий таъминотлари ўрнатилди.

Шунингдек, завод мутахассислари учун ушбу ишланмалардан фойдаланиш бўйича амалий семинар бўлиб ўтди. Унда дастурий таъминот синовдан ўтказилди ва электрон дастурларни такомиллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|