“Ўзбекнефтгаз”: Бош бухгалтерлар ва мутахассислар учун “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асослари” бўйича тренинглар ташкил этилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қатор йиллар учун МҲХС асосида тузилган консолидациялашган молиявий ҳисобот ва уларнинг "Ernst & Young" халқаро аудиторлик компанияси томонидан аудитдан ўтказилиши ва ижобий аудиторлик хулосалари билан бирга расмий равишда (www.ung.uz веб-сайтида) эълон қилинганлиги тўғрисида ахборот берилиб борилган эди.

МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда, албатта, “Ўзбекнефтгаз” АЖ шўъба корхоналарининг ҳисоботлари ҳам МҲХС асосида тузилиши катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Ушбу масалани ҳал этишда шўъба корхоналардаги бош бухгалтерлар ва МҲХС буйича мутахассислар биринчи навбатда МҲХС бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиши шарт.

Албатта, МҲХС асосида консолидациялашган молиявий ҳисобот тузишдан ташқари, қонун ҳужжатлари ва/ёки МҲХСнинг талабларига мувофиқ, консолидацияга қўшилувчи шўъба корхоналар томонидан мустақил равишда ўз молиявий ҳисоботларини МҲХС асосида тузиб, тақдим этишлари талаб қилиниши мумкин.

Бу ўринда мамлакатимиз Президенти томонидан 2020 йилнинг 24 февралида қабул қилинган ПҚ–4611-сонли Қарор талабларини эслатиб ўтиш жоиз. Чунки мазкур қарорга мувофиқ, давлат активларини бошқариш агентлигига 2020 йилдан бошлаб, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилмаган давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг МҲХС асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашга ўтиш жадвали ҳар йили тасдиқланиши ва 1 июнга қадар расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш вазифаси юкланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли Қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ реструктуризация қилинди ва 2020 йил 1 январь ҳолатида 40 га яқин бевосита шўъба корхоналарига эгалик қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг шахсий ташаббуслари билан тизимда шўъба корхоналарнинг бош бухгалтерлари ва мутахассисларини ҳам МҲХС курсларида Жамият ҳисобидан ўқитиш бўйича 2020 йил 10 ноярбда 367-сон буйруқ тасдиқланиб, тегишли равишда ўтказилган конкурс натижасида ғолиб бўлган “Profi Training” Бизнес-мактаби томонидан ўқиш жараёнларини бошлаб юбориш кўрсатмаси белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг шўъба корхоналари, айниқса, нефть базалари республикамизнинг барча вилоятларида жойлашганликлари ва ҳар бир вилоятларда алоҳида ўқиш жараёнларини ташкил этиш мураккаблиги, карантин чораларига эътибор берган ҳолда, 19 та шўъба корхоналардан жами 26 та бош бухгалтер ва МҲХС бўйича мутахассислар Тошкент шаҳрида жойлашган, кўркам, шинам ва қулай шароитларга эга бўлган "Velara Hotel” меҳмонхонасига жойлаштирилиб, мазкур меҳмонхона конференц-холида ўқув жараёнлари ташкил этилди.

“МҲХС асослари” номли мазкур ўқув курси бошланиб, ўқув режасига мувофиқ, 18 мартга қадар давом этади. Ушбу ўқув курсида шўъба корхоналаримиз ходимлари МҲХС ва молия соҳаси бўйича ўз билимларини юксалтириши, раҳбарлар, инвесторлар ва акционерлар учун молиячилар тилида маълумотларни тақдим этишни ўрганишлари, мустақил равишда МҲХС асосида бухгалтерия баланси, фойда ёки зарар тўғрисида ҳисобот, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузиш имкониятига эга бўлишлари, фойда солиғи ва кечиктирилган солиқларни ҳисоблаш, узоқ муддатли активлар бўйича амортизацияни ҳисоблаш, активларнинг ҳаққоний қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва молиявий ҳисоботда акс эттириш каби хусусиятга эга бўлган масалаларни ўрганиб олиш имконига эга бўлишади.

Шўъба корхоналаримизнинг бош бухгалтерлари ва МҲХС бўйича мутахассисларига мос равишда билим бериш ва кўникмаларни ўргатиш мақсадида, “Profi Training” Бизнес-мактабининг тажрибали ва маҳоратли бизнес-тренери Светлана Королёва жалб этилган.

Албатта, ҳар доим одат бўлганидек, ўқув-тренинг натижаларига кўра, шўъба корхоналаримиз ходимлари синов имтиҳони топширишади ва ижобий кўрсаткичларга эришганлар бошқа бизнес курсларида таҳсил олишади ҳамда Бизнес-мактабнинг алоҳида совринига эга бўлишади.

МҲХС жорий этиш бўлими бошлиғи Х.Тухсанов

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|