“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув Кенгашида ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлигига оид йиғилиш бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида Бошқарув Кенгашининг видеоалоқа тизими орқали йиғилиши ўтказилди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш ва углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнларида мавжуд йўқотишларни бартараф этиш.

Йиғилиш трансформация ва операцион самарадорлик Департаменти томонидан "Ernst & Young" компанияси маслаҳатчилари иштирокида ташкил қилинди.

Тадбир давомида “Ускуналарнинг ишончлилиги ва мавжудлигини ўрганишни ўтказиш” бўйича маслаҳатчи ҳисоботи лойиҳанинг биринчи босқичидан ўрин олган бўлиб, ушбу босқичда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнлари ва
активлари самарадорлигини баҳолаш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Шўртан газ-кимё мажмуаси ишлаб чиқариш объектларида пилот лойиҳалар доирасида ишлаб чиқариш ташаббусларини амалга ошириш ҳолати борасида муҳокамалар ўтказилди.

Муҳокамалар якунида, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбариятининг истиқболли таклифларини инобатга олиб, “Ernst & Young” компанияси маслаҳатчиси тавсияларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ҳозирда ишчи гуруҳ лойиҳанинг 2-, 3-босқичлари натижаларини кўриб чиқмоқда ва кейинги ҳаракатлар бўйича маслаҳатчи билан муҳокамалар олиб борилмоқда. Ушбу масала юзасидан келишувга эришилгандан сўнг, Бошқарув Қўмитасига
юқорида кўрсатилган босқичлар доирасида олиб бориладиган ишлар тўғрисида хулоса берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|