Футбол бўйича “Бош вазир кубоги–2020” мусобақасида “Ўзбекнефтгаз” жамоаси сардори “Энг яхши ўйин кўрсатган футболчи” номига сазовор бўлди (Фото)

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Бош вазир кубоги–2020” мусобақалари якунига етди.

Мусобақада иштирок этган Олий суд жамоаси қаторасига иккинчи марта кубок соҳибига айланди.

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси ҳам “Бош вазир кубоги–2020” мусобақасида ўзига хос кашфиёт жамоа бўлгани кўпчилик мутахассислар томонидан эътироф этилди.

Шубҳасиз, жамоа саралаш баҳсларида мазмунли ўйин намойиш қилиб, ушбу турнирда дастлаб “Ватанпарвар” жамоасини кейин Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Ўзбеккўмир” АЖ жамоаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси илк маротаба иштирок этаётган ушбу турнирда жамоавий ўйин намойиш этиб, ўз олдига қўйган мақсад сари интилди.

Турнир якунида тақдирлаш маросими ўтказилди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси сардори Ренат Жумаев “Бош вазир кубоги–2020” турнирининг “Энг яхши ўйин кўрсатган футболчиси” номинацияси ғолиби бўлди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|