“Ўзбекнефтаз”: “Қуйи Сургил” ва “Арслон” конларида янги газ қувурлари ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишга ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмалари ва қайта ишлаш заводларига узатиш тизимида янги газ қувурларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, 2017–2021 йиллларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида “Қуйи Сургил” ва “Арслон” кони газ йиғиш жойларидан Арслон газни комплекс тайёрлаш қурилмасигача мавжуд диаметри Ø219мм ли газ коллекторларининг газ ўзатиш қувватини ошириш мақсадида қўшимча диаметри Ø426мм ли умумий узунлиги 8,2 км бўлган газ қувури қуриб ишга туширилди.

Газ қувури 2017–2021 йилларда Углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш Дастури доирасида Пудратчи ишлари “ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC” компанияси томонидан лойиҳа асосида зарур қувур ва қувур арматуралари етказиб берилиб, қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ бажарилди.

Ушбу газ қувурини ишга туширилиши натижасида ҳозирги кунда газ қазиб олинаётган “Қуйи Сургил”, “Арслон" конларидан ва “Аралиқ”, “Ғарбий Қуйи Сургил” каби истиқболли майдонлардан қазиб олинадиган табиий газни Арслон газни комплекс тозалаш қурилмасига узатиш ва қурилмада комплекс тайёрлаш имкони яратилди.

Мавжуд қувурларнин газ ўтказиш қувватини ошириш билан қувурларда газ босимлари фарқининг ўсиши, яъни гидравлик қаршиликлар олди олиниши эвазига кунлик табиий газ қазиб чиқариш ҳажми кўпайишига эрилишилди.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” ва "Арслон” конлари Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 2015–2018 йилларда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|