Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида иштирок этди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Бохтар шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди.

Тожикистондаги компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида, 2021 йилнинг 9 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форумида қатнашишди.

Биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форуми икки мамлакат ўртасида нафақат савдо-иқтисодий, балки ижтимоий-гуманитар ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ажойиб майдон бўлиб, бунда ўзаро ҳамкорлар саноат лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилиб, долзарб муаммоларга ечим топишди.

Учрашувнинг бундай шакли бизнеснинг турли шакллари учун қулай шароитлар яратади ва компанияларни ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ундайди.

Форумда икки мамлакат ҳукумат аъзолари, вазирликлар, идоралар ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирок этишди.

Кўп йиллик ва мустаҳкам шериклик муносабатлари ҳамда қўшни мамлакат билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг савдо сиёсати доирасида Тожикистонга нефть ва газ маҳсулотларини етказиб бериш бўйича савдо шартномалари ҳамда кооперацион алоқалар муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бугунги фаолияти, истиқболли қўшма лойиҳалар, мавжуд қувватларни модернизация қилиш орқали янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш борасида маьлумот берилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан таклиф этилаётган углеводород маҳсулотлари ҳамкор компаниялар учун ҳаётнинг барча жабҳаларида иш самарадорлигини ошириш имконини бериш баробарида, икки дўст мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига ҳам фойдали таъсир кўрсатади.

Шуниси эътиборга лойиқки, Тожикистон Республикаси билан углеводород маҳсулотлари савдо ҳажми ҳар йили ошиб бормоқда, жумладан, ўтган йил нефть маҳсулотлари экспорти қарийб 18 млн долларни ташкил этган бўлса жорий йилда бу натижанинг сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|